Pepsi Россияда маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тўхтатди

0

Март ойида “PepsiCo” корпорацияси Россияда “PepsiCola”, “7Up”, “Mirinda” ва бошқа ичимликлар ишлаб чиқаришни ва сотишни тўхтатиб қўйганди.

Бироқ сут маҳсулотлари ва болалар овқатлари каби зарурий маҳсулотларни сотишда давом эттиришини айтганди.

Энди эса компания Россияда маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатди, дея хабар берди “Reuters”.

Агентлик журналистлари июль ва август ойларида Москва ва ундан ташқарида ўнлаб гипермаркет, савдо дўконлари ва спорт залларига ташриф буюришиб, Россияда ишлаб чиқарилган “Pepsi” ичимликларини топишганди.

ИХшлаб чиқарилган маҳсулотларнинг охирги санаси 17 август эди.

“Reuters” компанияга сўров юборди ва унга жавобан компания Россияда ишлаб чиқаришни аллақачон тўхтатганини маълум қилган.

«Россияда газланган ичимликлар учун концентратлар захиралари тугаб қолгани сабаб, ишлаб чиқариш тўхтатилди», — деди “PepsiCo» вакили.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here