Қовун қоқисининг фойдасини биласизми?

0

Таркиби: С витамини, фолат кислота, натрий, калий, кремний, хлор, олтин.

Қовун қоқида ҳамма витамин ва минераллар тўлиқлигича сақланади. Иммунитетни кучайтириб, организмни қувватлантиради. Қоқи камқонликда фойда қилади.

Қовун қоқининг доимий истеъмоли юрак-қон томир тизимини яхшилайди.

Сийдик йўлидаги тошларни парчалайди. Қоқи суякларни мустаҳкамлайди.

Қоқи таркибидаги В9 витамини ҳомиладор аёлларга зарур ва фойдали. Фолат кислотаси тушкунлик, уйқусизлик, руҳий зўриқишни йўқотиш ва асабларни тинчлантиришда самарали ёрдам беради.