Россия Саудия Арабистонига Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган 10 нафар хорижлик ҳарбий асирни топширди

0

Россия Саудия Арабистонига Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган 10 нафар хорижлик ҳарбий асирни топширди.

Озод қилинган ҳарбий асирларнинг фотосуратида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХРда ўлимга ҳукм қилинган инглизлар ва шведлар эътиборни тортади.

“Ал-Арабия”нинг ёзишича, руслар беш нафар британиялик, бир марокашлик, бир швед, бир хорват ва икки нафар америкаликни топширган.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон музокараларда воситачи бўлиб, Москва ва Киев билан бевосита алоқада бўлган.

Британия бош вазири Лиз Трасс Украина учун жанг қилган ва мамлакат шарқида асирга олинган беш нафар Британия фуқароси Саудия Арабистони воситачилиги туфайли озод этилганини тасдиқлади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here