Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара масаласидаги музокаралар ҳақида гапирди

0

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара масаласидаги музокаралар ҳақида:

“Тасаввур қилинглар, аввал Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим. Ҳозир бемалол бориб-келишяпти.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар миналарни олишда ўртага воситачи бўлишни таклиф қилишди, лекин рад қилдим. Чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етади. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?!

Мана, куни-кеча Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров БМТ минбарида Ўзбекистон чегарасига оид шартномани имзолашга тайёрлигини маълум қилибди. Бу бежизгамас. Чунки биз 1 ярим йил давомида катта музокаралар ўтказдик, осон бўлгани йўқ. Бир қарич ер ҳам барча давлатга муҳим. Мустаҳкам дўстлигимиз учун охири келишувга эришдик”, – дейди давлат раҳбари.