Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

0
Бугун, 21 сентябрь куни Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарликдан сўнг мамлакатдан норозилик намойишлари бошланмб кетди.

Шу муносабат билан аввал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, кейинроқ Бош прокуратура ҳам огоҳлантириш билан чиқиб, ҳарбий ҳаракатларда  қатнашиш тақиқланишини  билдирди.

Айни  вақтда  Ўзбекистоннинг Россиядаги  элчихонаси  ҳам огоҳлантириш билан чиқди. Элчихона тўнашувларда иштирок туфайли 10 йилгача қамоқ жазоси берилишини маълум қилди.

«Дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра  “ёлланиш” — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради. Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради», —  дейилади хабарда .