Йўқотилган мактаб шаҳодатномаси дубликатини олиш осонлашди

0

Жорий йил 1 июлидан бошлаб шаҳодатнома дубликатини онлайн олиш имкони яратилган. Бу ҳақда Ягона портал хабар бермоқда.

Янги хизмат доирасида:

шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);
шаҳодатнома дубликатини олиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);
ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди.
Қайд этилишича, аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома.

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгургани айтилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here