Бешик боланинг таянч-ҳаракат тизимлари ривожланишига салбий таъсир этадими?

0

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
– Бешик бир қатор қулайликларга эгалиги билан бирга унинг зарарлари ҳам мавжуд ва улар қуйидагилардир:

– Бешикка белаш чаноқ (бўкса) бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин

-Айниқса, қиз болаларда бўкса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.

-Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри. Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади.

-Она болани йўргаклашда юқорида айтганимиздек, оёқлар орасини катта очиб, қўлларини бўш қўйиши, гавда бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир.

«Соғлом ҳаёт»

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here