Чақалоқлар қўшимча овқат истеъмол қилишга қачон тайёр бўлади?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

-Чақалоқ 6 ойлик бўлганида унга қўшимча овқат беришни бошлаш мақсадга мувофиқдир. Айнан шу даврда она сути озуқа эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмай қолади ва болаларда ҳам янги таом истеъмол қилишга қизиқиш пайдо бўлади.

-Чақалоққа бериладиган илк таомлар имкон қадар озуқа моддаларга тўйинган бўлиши керак. Масалан, табиий мева ва сабзавотларни эзиб, пюре қилиб бериш ўсиб ривожланаётган организм учун фойдали озуқа ҳисобланади.

-Бундан ташқари гўшт ёки тухум ҳам яхши танлов бўла олади. Муҳими шундаки, болага берилаётган таом витамин ва минералларга бой бўлиши, истеъмол қилишга қулай, ютишга осон бўлиши лозим.

«Соғлом ҳаёт»

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here