Чироқчи, Шаҳрисабз, Сариосиё, Яккабоғ ва Гулистонда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.B.” МЧЖ ва “Р.Ш.” деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.Т.” деҳқон хўжалиги раҳбари Т.Б. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” фермер хўжалиги раҳбари А.Н. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “форель” балиқларини етиштириш учун интенсив ҳавза ташкил этиш учун ажратилган 1,9 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “X.N.” МЧЖ раҳбари А.Қ. банк филиалидан ажратилган 990 млн сўм кредит маблағини ҳамда гаров таъминотига қўйилган “Y.Е” МЧЖга тегишли иссиқхона биносининг жами 304,3 млн сўмлик металл қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.Т.” МЧЖ раҳбари Ш.Ю. ва бошқалар тижорат банки филиалидан олинган 700 млн сўм кредит эвазига сотиб олинган полиэтилен гранулаларини сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here