Дудланган колбасадаги заҳарли моддалар тамаки зараридан кам эмас

0

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

– Мутахассисларнинг таъкидлашича, соғлом овқатланиш, жисмоний ҳаракат ҳамда юқори кайфият саломатлик гарови. Биргина дудланган ва қовурилган таомлардан воз кечиш соғлом овқатланиш сари ташланган қадамдир.

– Димланган ва буғда пиширилган таомларнинг ҳазми енгил бўлиб, фойдали жиҳати – витаминлари сақланган бўлади.

– Мунтазам қовурилган овқатлар, ёғли таомлар, қандолат маҳсулотлари, печенье ва оқ нон, колбаса ҳамда дудланган гўшт маҳсулотлари истеъмоли натижасида бир нечта касалликлар пайдо бўлади.

– Тиббиёт ходимлари ҳатто 50 грамм дудланган колбасадаги заҳарли моддалар бир қути тамакидаги шундай моддалар миқдорига тенглигини аниқлашган.

«Соғлом ҳаёт»