Европаликларни “биоёқилғи психози” қамраб олди

0

Коронавирус пандемияси бошланганда одамлар ҳожатхона қоғози сотиб олишга қандай шошилган бўлса ҳозир ҳам ёғоч гранулаларини сотиб олиш бўйича худди шунақа ваҳима бор.

Испаниянинг La Vanguardia нашрига кўра, ёғоч гранулалари билан ишлайдиган печлар ва қозонлар энг кўп сотилмоқда.

Ушбу турдаги ёқилғи ишлаб чиқарувчилари кескин ортиб бораётган талабга дош бера олмаётганини айтишмоқда.

Европада электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газ нархлари тинимсиз ўсишда давом этмоқда, шунинг учун одамлар қишда оддийгина иссиқликсиз қолишдан қўрқишади.