FT: Янги санкциялар нефть нархи, IT ва киберхавфсизликка таъсир қилди

0

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакети нефть нархлари, IT ва киберхавфсизликка таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, пакетда Россия нефтига нархлар чегараларини жорий этиш, санкциялар қўлланилган шахсларнинг мунтазам рўйхатлари ҳамда Россия IT, киберхавфсизлик ва дастурий таъминотга қарши чоралар кўриш бўйича қоидалар бўлади.

Бундан ташқари, газетанинг ёзишича, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари Европа Иттифоқини қўшимча равишда яна ҳам кўпроқ рус банкларини SWIFT тизимидан узиб қўйишга ва Россиядан олмос олиб киришни тақиқлашга чақирмоқда.