G7 ташқи ишлар вазирлари 2023 йилнинг 16-18 апрель кунлари Японияда учрашади

0

Япониянинг ушбу норасмий уюшмага раислиги доирасида G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви келаси йилнинг 16-18 апрел кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси “Катта еттилик”даги ҳамкасблари билан учрашувда маълум қилди.

Учрашув Токиодан поездда бир соатча узоқликдаги Нагано префектураси тоғларида жойлашган Каруидзава шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Кутилганидек, кун тартибидаги асосий масалалар Украина атрофидаги вазият ва Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги мавқеини мустаҳкамлаш бўлади.

2023 йилда G7га раислик Японияга ўтади.

tass.ru

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here