Бир қатор ташкилотларда ишлайдиган фуқаролар қисман сафарбарликка жалб қилинмайди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Айрим юқори технологияли ишлаб чиқариш тармоқлари, шунингдек, Россия молия тизимининг ишлашини таъминлаш учун давлат идораларидаги олий маълумотли фуқароларни қисман сафарбар қилиш доирасида ҳарбий хизматга жалб этмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди:
▪️ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ва ахборот технологиялари соҳасидаги ечимларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот инфратузилмаси фаолиятини таъминлаш билан шуғулланувчи, аккредитациядан ўтган ташкилотларда ишлайдиган шахслар;
▪️Россия алоқа операторларида ва алоқа воситалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, шунингдек, Россия Федерациясининг умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва линиялари фаолиятининг барқарорлиги, хавфсизлиги ва яхлитлигини таъминлаш билан шуғулланадиган шахслар;
▪️ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги тизимни ташкил қилувчи ташкилотларда, шунингдек рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситаларининг муассислари ва (ёки) таҳририяти, телеканал, радиоканал ва оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва (ёки) тарқатиш билан шуғулланадиган шахслар;
▪️миллий тўлов тизими ва молия бозори инфратузилмаси барқарорлигини таъминловчи, банк ликвидлигини бошқариш, нақд пул муомаласини таъминловчи ташкилотларда ишлайдиган шахслар”.