Лавров БМТ йиғилишида Украинани тоталитар фашистлар давлати деб атади

0

Россия бош дипломати Сергей Лавров Украинани “нацистларнинг тоталитар давлати” деб атади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 22 сентябрь, пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида шундай баёнот берди.

Лавровнинг айтишича, у «Киев режими» деб атаган ҳозирги Украина ҳукумати гўёки рус тилини бузади ва рус тилида сўзлашувчи украиналикларнинг ҳуқуқларини чеклайди. Шунингдек, россиялик бош дипломатнинг айтишича, Украинада рус тилида нашр этилган китоблар йўқ қилинмоқда.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир Украинадаги вазият Адолф Гитлер бошчилигидаги нацистлар ҳокимият тепасига келган Германиядаги вазиятга ўхшайди.

Лавров шунингдек, замонавий Украина ва фашистлар Германияси ўртасида тенглик белгиси ҳам қўйилиши керак, деб ҳисоблайди, чунки 2014 йилдан бери кўплаб украиналиклар миллатчи баталонларда хизмат қилмоқда. Аммо сиёсатчи бу атама билан Украинадаги қайси тактик бирликларни назарда тутганини аниқламади.

Шунингдек, Лавров БМТ мажлислар залида Қадр-қиммат инқилобини «тўнтариш» деб атади ва 2014 йилда Украинада Виктор Янукович ҳукумати ағдарилгани туфайли ҳозир “Донбасс аҳолиси ўлдирилмоқда”, деди.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси иш бошлади. Бир неча йил ичида биринчи марта у офлайн режимда ўтказилмоқда. Олдинги йилларда иштирокчи давлатлар вакиллари COVID-19 пандемияси туфайли онлайн тарзда сессиялар ўтказишга мажбур бўлган. Бош Ассамблеянинг 77-сессияси 26 сентябрь куни якунланади.

Маълумот учун, Россия ташқи ишлар вазири Лавров БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун махсус самолётда Нью-Йоркка учган эди. Россия ташқи ишлар вазири ва унинг делегацияси аъзолари сўнгги дақиқада Америка визаларини олди. Қайд этилишича, АҚШда Россия ТИВ раҳбари билан 20 га яқин учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.