“Мир” Ўзбекистонда биринчи марта ишламай қолаётгани йўқ. Март ойи бошида ҳам шундай бўлганди ва тез орада яна ишлаб кетган

0

Иқтисодчи Денис Ракшанинг фикрича, республикада “Мир”нинг ишламай қолиши у қадар жиддий муаммо эмас.

”Менимча, Ўзбекистонда ‘Мир’ картаси бор одамлар бошқа тўлов тизимлари карталарининг ҳам бахтли эгалари. Уларнинг фақат битта картаси борлигини тасаввур қила олмайман. Шунинг учун улар вақтинча бошқа тўлов тизимларидан фойдаланишади”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли учун “Мир” карталарининг вақтинча ўчирилиши ҳалокатли зарба эмас. Ҳозирда фақат шундай картага эга бўлган россиялик сайёҳлар нақд пулдан эски усулда фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.