Қирғизистон Россия шакари ўрнига муқобилини топди

0

Қирғизистон Бразилия ва Ҳиндистондан шакар импортини 2022 йилнинг январь-июль ойларида 56 минг тоннага оширди. Бу ҳақда республика статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу давлатлардан шакар сотиб олиш май ойидан бошланган. Бунга Россиянинг шакар экспортини тақиқлаб қўйиши сабаб бўлган. Рус шакарининг ЕОИИ давлатларига олиб чиқиш учун РФ қишлоқ хўжалиги вазирлиги рухсатномаси керак. Чекловлардан сўнг, Россиядан бор-йўғи 412 тонна шакар олиб келинган.

Бразилиядан қайта ишлаш мақсадида шакарқамиш шакари, Ҳиндистондан эса оқ шакар импорт қилинган. Қирғизистон монополияга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, мамлакат ички эҳтиёжлари учун йилига 100-110 минг тонна шакар зарур.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here