Шифокор Нозима Ўринова:
Таркиби: С витамини, фолат кислота, натрий, калий, кремний, хлор, олтин.
– Қовун қоқида ҳамма витамин ва минераллар тўлиқлигича сақланади. Иммунитетни кучайтириб, организмни қувватлантиради. Қоқи камқонликда фойда қилади.
– Қовун қоқининг доимий истеъмоли юрак-қон томир тизимини яхшилайди.
– Сийдик йўлидаги тошларни парчалайди. Қоқи суякларни мустаҳкамлайди.
– Қоқи таркибидаги В9 витамини ҳомиладор аёлларга зарур ва фойдали. Фолат кислотаси тушкунлик, уйқусизлик, руҳий зўриқишни йўқотиш ва асабларни тинчлантиришда самарали ёрдам беради.
«Соғлом ҳаёт»