Россия, Хитой ва Эрон жорий йил Ҳинд океанида қўшма денгиз машқларини ўтказади

0

Эрон армияси бош штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий Эрон, Россия Федерацияси ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотлар ўтказишини маълум қилди.

Унга кўра, машғулотлар 2022 йилнинг кузига мўлжалланган. Улар Ҳинд океанининг шимолий сувларида ўтади.

Шу билан бирга Бағирий ҳарбий машқларга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкинлигини айтди. Хусусан, Уммон ва Покистонни тилга олинди.

ТАСС

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here