Россияда сўнгги 10 йил ичида фуқароликни олганларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти юклатилиши мумкин

0

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида тегишли таклиф тайёрланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси таъкидлашича, Марказий Осиёдан келган муҳожирларнинг бир йил давомида мажбурий ҳарбий хизматни ўташи таклиф қилинмоқда. Гап Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон собиқ фуқаролари ҳақида кетмоқда.

«Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши юқорида номи келтирилган давлатлар расмийлари томонидан ўз фуқароларининг ихтиёрий равишда махсус ҳарбий операцияда иштирок этишини расман тақиқлашига адекват жавоб бўлади, бунинг учун улар ўз ватанларида жиноий жазога тортилиши билан огоҳлантирилмоқда», деди Кирилл Кабанов.

Ҳарбий хизмат рад этилган тақдирда, у муҳожирлар ва уларнинг оилаларини Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф этяпти. Унинг фикрича, бу адолатли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди.

Бундан олдин Россия армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаган хорижликларга фуқаролик бера бошлаши хабар берилганди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, «Россия қуролли кучлари, бошқа қўшинлари ёки ҳарбий тузилмаларида камида бир йил муддатга хизмат қилиш учун шартнома тузган чет эл фуқаролари» Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда, яшаш учун рухсатномага эга бўлмасдан туриб олишлари мумкин.

kun.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here