Россиядан чиқиб кетиш зимдан назоратга олина бошлади – ОАВ

0

Ижтимоий тармоқларда Россия президенти Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонидан сўнг эркакларнинг мамлакатдан оммавий қочиб кетаётгани акс этган видеотасвирлар тарқала бошлади.

Шу сабабли, Москва аэропортларида саёҳат қилишни истаган эркак йўловчиларни текшириш бошланган.

«Moscowtimes» нашри Грузияга учаётган йўловчилардан бирининг сўзларидан иқтибос келтириб, паспорт назоратидаги чегарачилар ёшларни сўроққа тутаётгани, ҳарбий билетларини текширишаётганини ёзмоқда. Улар фуқароларнинг қаерга ва нима учун учаётгани, ҳаттоки чипталар қачон сотиб олингани билан ҳам қизиқишган.

Бироқ бирор кишининг ҳибсга олиниб, ҳарбий комиссарликка юборилгани кузатилмаган.

Нашр, шунингдек, шундай вазиятга тушганларнинг бирида ҳарбий билети бўлмагани учун, уни қўйиб юборишни истамаганликларини, аммо у охир-оқибат қийинчилик билан бўлса-да, учиб кетишга муваффақ бўлганини айтмоқда.

Чоршанба куни руслар кейинги бир неча кун учун Дубай, Ереван, Остона ва Истанбулга барча мавжуд авиачипталарни сотиб олишган. Талаб 10-15 баробарга, рейсларга чипта нархлари эса 10 баробарга қимматлашди.

Қозоғистон ва Грузия билан чегараларда кўп километрлик автомашиналар навбатлари ҳосил бўлди. Финландия билан чегарадаги транспорт ҳаракати 1,5 баравардан кўпроққа ошган.

Россия президенти маъмуриятидаги манбалар урушга сафарбарлик сабаб мамлакатдан чет элга саёҳат чекловлари жорий этилишини истисно этмаяпти.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here