Россиялик дзюдочилар 2023 йилгача халқаро мусобақалардан четлатилди

0

Халқаро дзюдо федерацияси Россия ва Беларус спортчиларини 2023 йилнинг январига қадар ташкилот тасарруфидаги халқаро мусобақалардан четлатди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

Шу тариқа россиялик ва беларуслик дзюдочилар Тошкент мезбонлик қиладиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайдиган бўлди. Мазкур мусобақа 6 октябрдан 13 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия футбол терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

m24.ru