Томир тортишганда нима қилиш керак?

0

Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз оёқ мушакларини бўшаштиринг.

Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолатда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Безовталик ўтиб кетмаса, ўрнингиздан туринг-да, аста ҳаракатланинг. Иложи бўлса, оёқяланг пол устида юринг.

Аввалига терапевт-шифокор кўригидан ўтишингиз тавсия этилади. Шикоятларингиздан келиб чиқиб, эндокринолог, кардиолог, нефролог ва невролог мутахассислар кўригини маслаҳати керак бўлади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here