Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Камерун устидан ишончли ғалабага эришди

0

Жанубий Кореяда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Камерунга қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 25-дақиқада Ҳожимат Эркинов Элдор Шомуродов узатмасидан унумли фойдаланиб, бўш қолган дарвозага тўп киритди.

Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида захирадан майдонга тушган Остон Ўрунов гол урди. Унга Одилжон Ҳамробеков ассистентлик қилди. Якуний ҳисоб – 2:0.