Вячеслав Володин Ғарбнинг референдумлар ўтказилиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар қўллаш таҳдидларига жавоб берди

0

Вячеслав Володин Ғарбнинг референдумлар ўтказилиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар қўллаш таҳдидларига жавоб берди:

“Биз қарорларимизни яхши англаб етганмиз ва бизни қўрқитиш керак эмас. Евроттифоқи саккиз йил давомида Донбасс аҳолисининг геноцидини кўрмади, уларнинг хавфсизлиги ҳақида ўйламади. У ҳар куни тинч аҳолига қарата ўқ узаётган Киев режимини қўллаб-қувватлади. Қариялар, аёллар, болалар қурбон бўлди».

Володиннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи расмийлари одамларнинг азоб-уқубатларини тушунмайди, шунинг учун улар нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат беришга ҳақли эмас.

“Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга, бу БМТ Низомида мустаҳкамланган”, — деб қўшимча қилди у.