Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Юрак электрофизиологик текшируви бу – юракнинг ритми ва ўтказувчанлигини турли камераларидан электростимуляция бериш орқали аниқлаш усули ҳисобланади. Бу усул юрак ритми ва ўтказувчанлигини аниқлашнинг энг ишончли усули ҳисобланади.
Юрак электрофизиологик текшируви ўтказишга кўрсатмалар:
-Юрак ритми ўзгариши хуружларида;
-Ҳушдан кетиш эпизодлари кузатилганда;
-Синус тугуни ҳолатини баҳолашда;
-Юрак тўхташи сабабини аниқлашда;
-Турли хил аритмияларда.
«Соғлом ҳаёт»