Юртимизда ягона «Электрон таълим» тармоғи жорий қилинмоқда

0

Фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, хусусан, турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурларни, профессионал таълим тизимининг тегишли дарсликларига киритилган медиа саводхонлик мавзуларини оммалаштириш каби вазифалар ижроси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, умумтаълим ва «Баркамол авлод» болалар мактабларининг 12 мингдан ортиқ компьютер синф хоналари, шунингдек, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари хонаси ички локал тармоқ ҳамда ўқитувчилар хонаси Wi-Fi қурилмалари билан таъминланди.

Шунингдек, умумтаълим муассасаларида Ягона «Электрон таълим» тармоғи яратилиб, 2 минг (20 фоиз) мактабда жорий қилинди.

Бундан ташқари 6,5 минг нафар (41 фоиз) информатика ўқитувчилари Python, C++, Scratch каби замонавий дастурлаш тиллари бўйича ўқитилди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда (Жиззах, Наманган, Хоразм, Самарқанд) 2,5 минг нафарга яқин умумтаълим мактаблари директорлари «АКТ саводхонлик» бўйича малака ошириш курсларида ўқитилди.

Вазирлик томонидан бир қатор электрон таълим ресурслари (Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland ва бошқалар) ишлаб чиқилган бўлиб, мактаб ўқув дастури бўйича тайёрланган 14 000 дан ортиқ видеодарслар, 4 000 дан ортиқ тақдимотлар, шунингдек, 4 000га яқин электрон ва аудио китоблар ҳамда 2 000дан ортиқ интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўплами ўқувчилар фойдаланишлари учун платформаларга жойлаштирилди.

Юқоридагиларга қўшимча тарзда, Ягона «Электрон таълим» тармоғини жорий этиш доирасида ўқувчиларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш учун видео ва анимацион контентларни яратиш йўлга қўйилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here