Ҳар хил сунъий шарбатларнинг соғлиқ учун зарари бор

0

Шифокор Алишер Файзиев:

-Ошқозон-ичак йўлининг сурункали касалликлари бор инсонлар сабзавот ёки мевали шарбатларни, гиёҳли сувларни ҳар қандай гўштли ёки минерал сув қўшилган таомлар билан бирга истеъмол қилиши мумкин эмас.

-Айниқса, углеводларга бой шарбатларни қабул қилган вақтнинг ўзидаёқ ёки ов­қатлангандан кейин ичаклар ғалаён кўтариши ва касалликнинг хуружи кучайиши мумкин.

-Ошқозон кислоталилиги пасайганда ёки меъёрда бўлганида овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин шарбат ичиш мумкин, бироқ кислоталилик ошганда, албатта, овқатланишдан 1-1,5 соат кейин ичиш зарур.

«Соғлом ҳаёт»