Хабар қилинишича, 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмаси ходими Р.Р. фуқаро Л.Л.нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу ходимга нисбатан Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “б” ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.