«Украинада ҳарбий жиноятлар содир этилган»

0

Февраль ойида Россия томонидан эълон қилиниб, бошланган «ҳарбий операция» ҳамон давом этмоқда. Шу кунгача украин аҳолисининг аксарияти уйларини ташлаб чиқишга мажбур юўлган бўлса, мамлакат инфратузилмасига етган зарар ҳафида умуман сўз очмаса ҳам бўлади.

Мамлакат аллақачон вайронага айланиб улгурган бироқ украин ҳалқи ғарб ёрдами билан «ҳали йиқилганича йўқ». Руслар эса янада кучлироқ зарбалар «пайида».

БМТ далилларга асосланиб шу хулосага келган.

Маълум бўлишича, текширувлар ўққа тутиш ва бомбардимон қилиш, қатл этиш, қийноқ, қўпол муомала, жинсий зўравонлик ва болаларга қарши жиноятлар содир этилганинни кўрсатади.

Эрик Мёсе, БМТ тергов комиссияси раиси:

«Тўпланган далилларга асосланиб, комиссия Украинада ҳарбий жиноятлар содир этилган деган хулосага келди. Биз ташриф буюрган жойларда содир этилгани аниқланган қотилликар бизни ҳайратга солди. Ҳозир комиссия 16 шаҳар ва шаҳарчаларда қурбонларни кўздан кечирмоқда. Биз ҳужжатлаштираётган яна бошқа кўплаб жиноятларнинг ишончли далилларини олдик».

Маълумотларга кўра, БМТ експертлари июнь ойининг ўрталарида Украина ҳудудида мамлакатнинг тўрт ҳудудидан иш бошланган. Булар Киев, Суми, Харьков ва Черниҳивдир.