Пашинян БМТ бош котибига Озарбайжон устидан шикоят қилди

0

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан Арманистон—Озарбайжон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Zamon.uz» сайти ёзмоқда.

Гутерриш икки давлат чегарасида давом этаётган тарангликдан хавотир билдириб, минтақавий муаммоларни тинч музокаралар орқали ҳал этиш муҳимлигини билдирган.

Пашинян Озарбайжон бўлинмаларини Арманистон Республикаси суверен ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг адекват жавоби муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, у Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел билан учрашувда халқаро ҳамжамият, жумладан, Европа Иттифоқи томонидан Озарбайжон тажовузига аниқ ва мақсадли баҳо бериш зарурлигини таъкидлаган. Мишел мулоқот ва тинчликни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон чегарасида 13–14 сентябрь кунлари қуролли кучлар ўртасида тўқнашув содир бўлган. Унда Озарбайжон томонидан 80 нафар аскар ҳалок бўлган.