Шойгунинг ўринбосари Дмитрий Булгаков ўз лавозимидан озод этилди

0

Россия мудофаа вазирлиги қисман сафарбарлик бошланганидан бери биринчи йирик кадрлар ўзгаришини эълон қилди. Вазир Сергей Шойгунинг ўринбосари, қўшинларнинг моддий-техник таъминоти учун масъул бўлган Дмитрий Булгаков “бошқа ишга ўтгани сабабли” лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига бу лавозимга Михаил Мизинцев тайинланди. Генерал-полковник Михаил Мизинцев бунгача Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари лавозимида ишлаган.

Армия генерали Дмитрий Булгаков 2008 йил 2 декабрдан буён мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.