Бокс афсоналари Мейвезер ва Пакьяо Токиода учрашди

0

Бокс афсоналари Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо Токиода ташкил этилган матбуот анжуманида учрашишди.

Флойд Мейвезер Микура Асакурага қарши жанги олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Ушбу матбуот анжуманига филиппинлик боксчи ҳам ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, икки афсона 2015 йилнинг 2 май санасида ўзаро жанг қилишган ва ўшанда Флойд ғалабага эришган эди.