Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

0

Бугун, 26 сентябр куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 30-35 даражани, шимолида 20-25 даражани ташкил этади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади.