Экспорт бозорига чиқа оладиган 3-4 та янги бренд яратиш зарур – Мирзиёев

0

Бу ҳақда президент ҳузурида электротехника саноати бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олган. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида экспорт – 5 бараварга (117 млн $дан 563 млy $га) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 млн $дан ошиши кутилмоқда. Экспортни 1,5 млрд $га олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.