Польша ўрта мактаб ўқувчилари янги ўқув йилида отишма дарсларига боришлари шарт бўлади

0

Польшада бошланғич ҳарбий тайёргарлик 2012 йилда бекор қилинганди. Бироқ энди таълим вазирининг шахсан ўзи шундай дарсларни ҳозирданоқ ўқув дастурига киритишни талаб қилди.

Польша Ўқитувчилар уюшмаси бунга жавобан мутахассислар, ўқ отиш полигонлари ва маблағ етишмаслигини эълон қилди.

Мактабларда бундан ҳам муҳимроқ муаммолар бор: Польша ўқитувчилари Европада энг кам маош олади.

Аммо таълим вазирлиги иш ҳақини оширишдан кўра, ўқ-дориларга пул сарфлашни маъқул деб ҳисоблайди.