Президент Шавкат Мирзиёевнинг бошланган ҳафта учун режалаштирилган кун тартиби:
Бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг президентга ҳисоботлари режалаштирилган.
Давлат раҳбари иштирокида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказилади.
Президентнинг Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашуви бўлиб ўтади.