Референдумдан сўнг Россия билан музокаралар олиб бориш имконсиз — Зеленский

0

Украина президенти Владимир Зеленский ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларида референдумлар ўтказилгандан кейин Россия билан музокаралар имконсиз бўлиб қолишини айтди. Украина раҳбари CBS телеканалига берган интерьвюсида, шунингдек, АҚШни Украинага ёрдам беришга чақирди.
«Россия ҳукумати референдум якунлангани ва натижалари эълон қилинишини расман эълон қилиши мумкин. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия Федерацияси президенти билан дипломатик музокараларни давом эттиришни имконсиз қилади”, — деди Зеленский.

АҚШ ёрдамига келсак, ҳозир, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳар ой Киевга “бюджетни сақлаб қолиш учун” 1,5 миллиард доллар ажратади.

Россиянинг ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятларига қўшилиши бўйича референдум 23 сентябрда бошланди, овоз бериш 27 сентябргача давом этади.

Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан яқин кунларда Вашингтон Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запороже ва Херсондаги референдумларга жавобан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу Киевга ёрдам бериш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баробар оширади.