Россияда ҳарбий комиссар ёш йигит томонидан отиб ташланди

0

Иркутск вилояти Уст-Илимск ҳарбий комиссарлигида отишма содир бўлган, натижада ҳарбий комиссар яраланган, унинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Отишма содир этган шахс қўлга олинган.

«Ҳарбий комиссар Александр Елисеев реанимацияда, оғир аҳволда. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда. Отишма содир этган шахс дарҳол қўлга олинди!» – деди Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев.

«Биз ҳамжиҳат бўлишимиз керак бўлган бир пайтда шундай воқеа бўлаётганидан уяламан. Биз бир-биримиз билан эмас, балки ҳақиқий таҳдидларга қарши курашишимиз керак. Хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар бердим», — дея қўшимча қилган губернатор.