Россияликлар Қозоғистон орқали бошқа мамлакатларга чиқиб кетишмоқда — ИИВ

0

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги россияликларнинг миграция оқими биринчи навбатда мамлакатнинг қўшничилик ва транзит салоҳияти билан боғлиқлигини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Аслан Аталиков Қозоғистон ва Россия ўртасидаги қуруқликдаги чегара энг узун — 7591 км эканлигини таъкидлади.

«Русларнинг кўчиш учун бизнинг аэропортларимиздан фойдаланаётгни катта миграция оқимининг сабабларидан биридир. Биргина сентябрь ойининг сўнгги кунларида Қозоғистонни 40 минг Россия фуқароси тарк этган. Минглаб одамлар Қозоғистон орқали жанубий қўшнилар – Қирғизистон, Ўзбекистонга кетишди. Деярли 6000 нафари аэропортлар орқали учиб кетишди», деди Аслан Аталиков.

Умуман, йил бошидан буён Қозоғистонга 4 миллион 399 минг нафар хорижлик кириб келган, шундан:

1 миллион 700 минг Россия фуқаролари;
1,5 миллион Ўзбекистон фуқаролари;
547 минг Қирғизистон фуқароси;
200 мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари.