Турк актёри Бурак Ўзчивит«юлдузлик касали»га чалинишда айбланди ва жарима тўлади

0

Бурак Ўзчивит — Туркиянинг дунёга машҳур актёрларидан бири. Бироқ актёрнинг моделларга хос бўлган кўриниши ҳам, кино оламидаги муваффақиятли карьераси ҳам унга жанжаллардан қочишга ёрдам бермади. Актёр сабаб юзага келган жанжалларнинг бири унинг обрўсига таъсир кўрсатди. Иш судгача борган.

«Муҳташам юз йил» сериалида рол ижро этган актёр жуда кўп маротаба такаббурликда, «юлдузлик касали»га чалинишда айбланган. Актёр мухлислари билан ёмон муносабатда бўлган, суратга тушишдан ва дастхат беришдан бош тортган. Охир-оқибат такаббурлик Бурак Ўзчивитнинг обрўсига зарар етказди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш жараёнларида иштирок этган бир неча ходимлар актёрнинг устидан судга мурожаат қилган. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, актёр ўзини ёмон тутган, бошқаларни одобсизларча ҳақорат қилган ва уларга зўравонлик билан таҳдид қилган.

Актёр тўрт йилга қамалиши мумкин эди, бироқ суд прокурорнинг талабини рад этди ва Ўзчивит кичик жарима билан қутилишга муваффақ бўлди, деб ёзади турк нашрлари. Жараён давомида мухлислар ўзларининг кумирига бўлган қизиқишларини сезиларли даражада йўқотди, энди актёр ўз обрўсини тиклашига узоқ вақт керак бўлади.