Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга борди

0

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этади, шунингдек, президент Садир Жапаров билан учрашади.