Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлади

0

Асосий фикрлар:

➖Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди.

➖Бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳим.

➖2030 йилга келиб, Ўзбекистон камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш, аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда.

➖Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир – Конституциявий ислоҳотлар арафасида турибди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар референдумга қўйилади.

➖Бугун Марказий Осиёда минтақа давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди.

➖Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқдир.

➖Ўзбекистон «яшил» кун тартибининг долзарб масалалари борасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр.