Зеленский россияликларни жиноий сафарбарликка бўйсунмасликка чақирди

0

Украина президенти 25 сентябрь куни Доғистонда сафарбарликка қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларини рус тилида изоҳлади. Бу ҳақда Узрепорт ёзди.

Владимир Зеленский урушнинг 214-куни якунлари бўйича ўз мурожаатининг бир қисмини шу масалага бағишлади.

“Кўриб турибмиз одамлар, хусусан Доғистонда ўз ҳаётлари учун кураша бошладилар. Кўриб турибмиз улар бу савол ўз ҳаётлари билан боғлиқлигини тушуна бошладилар. Нега уларнинг эрлари, укалари, ўғиллари бу урушда ҳалок бўлиши керак? Фақатгина бир киши хоҳлаётган урушда. Халқимизга қарши, юртимизни ерларидаги урушда. У ўз болаларини урушга юбормаяпти-ку!

Фарзандларингизни ўлимга юборилмаслиги учун курашинг. Чунки фарзандларимизнинг жонини олишга келсангиз, мен сизга ота сифатида айтаман, сизни тирик қўйиб юбормаймиз”, – деди президент.

Украина раҳбари яна сафарбарликка бўйсунмасликка, ҳарбий хизматдан қочишга ёки биринчи имкониятда Украинага асирликка тушишга чақирди.