Францияда газ нархи юқори бўлгани сабабли иситиш тизими ўчирилади

0

Франциядаги уй-жой ширкатлари уйларда марказий иситиш тизимини босқичма-босқич тўхтатиш масаласини кўтаришга киришди. Бунинг сабаби сифатида газ нархининг юқорилиги айтилмоқда. Бу ҳақда France TV хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, Ниццадаги шерикликлардан бирининг эгалари етказиб берувчи томонидан белгиланган янги газ нархлари муносабати билан бу қишда уйни иситиш мавзусини муҳокама қилиш таклифи билан аҳолига мурожаат қилган. Тўлашга қодир эмаслигини англаган кўплаб аҳоли янгиланган тариф бўйича ёқилғи сотиб олишдан бош тортди.

Биз йилига 7669 евро иситиш тизими учун тўлаймиз. Менимча, бу ҳақиқатга тўғри келмайди, биз унчалик кўп пул тўлай олмаймиз. Аввалига мутасаддилар, албатта, қандайдир чора кўради, деб умид қилгандим, лекин вақт ўтяпти, ҳеч нарса бўлмаяпти, — деди уй эгаларидан бири.

Уй эгасининг таъкидлашича, йиллик газ тарифининг нархи аввалги нархдан ошган.

Аҳолининг фикрича, уй марказий иситиш тизимидан ўчирилгандагина ўзларини вайронагарчиликдан қутқаришлари мумкин. Музлаб қолмаслик учун одамлар электр иситиш мосламаларини харид қилиш ниятида.

Аввалроқ Washington Post газетаси қиш яқинлашгани сари европаликларнинг умидсизлиги кучайиб бораётгани, айрим ҳудудларда газ танқислиги ва ўғирлик содир бўлаётгани ҳақида ёзган эди.