Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди

0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди.
Миллий рейтингга кирган 92 та олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигига қуйидаги 4 та йўналишдаги 20 та индикатор асосида баҳо берилди.

– илмий тадқиқот фаолияти ва таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси;
– ўқув-методик ишлар фаолияти ва ўқитиш сифати;
– талабалар билими ва битирувчилар сифати;
– спортни ривожлантириш.

Миллий рейтингга кўра, энг юқори натижа қайд этган ОТМлар:

– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент молия институти;
– Самарқанд давлат университети;
– Навоий давлат кончилик институти.

Энг қуйи натижа қайд этган ОТМлар:

– Термиз муҳандислик технология институти;
– Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
– Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
– Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
– Қарши давлат университетининг педагогика институти.