Онлайн савдо қимматга тушди

0

Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Ayollar kiyimlari turkiya” номли канал администратори-номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга киришганлиги, ўзини «Фарангиз» деб таништирган шахсга кўйлак харид қилиш мақсадида мурожаат қилганлиги, «Фарангиз» унга банк картаси маълумотлари ҳамда телефон рақамига келган СМС хабарни унга тақдим этишини сўраганлигини, сўнг жабрланувчи ўзига тегишли банк картаси ва телефон рақамига келган СМС маълумотларини телеграм мессенжери орқали тақдим этганлиги, натижада банк картасида бўлган жами 9.000.000 сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинганлигини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Т.Д.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 2004 й.т., Ж.Ж. эканлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.