Озиқ-овқат аллергияси коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин

0

Янги тадқиқот давомида мутахассислар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, вируслар ва вакциналар коронавирусга қарши иммун жавоби чақириши мумкинлигини аниқладилар.

Бу иммунитет тизимини CОVID-19 билан тўқнашганда агрессив жавоб беришга ўргатадиган оқсиллар билан боғлиқ. Шу мақсадда озиқ-овқат маҳсулотларидаги бир юз саксон хил протеин, иккита вакцина ва ўн беш бактериал ҳамда вирусли оқсилнинг инсон антитаначаларига таъсири таҳлил қилинди.

Энг кучли реакция энтерококк фекал ичак бактерияси мавжудлигида, кўк йўтал, дифтерия ва қоқшолга қарши вакциналарда мавжудлигида қайд этилди. Бундан ташқари, қовурилган бодом, кешью, брокколи, чўчқа гўшти, сут, ананас ва соя таркибидаги оқсиллар ҳам вирусга таъсир қилгани аниқланди.

Аммо бу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ўзи CОVIDдан ҳимояланиш учун кифоя эмас: иммунитетни шакллантиришда одамда озиқ-овқатларга аллергияси бўлиши ҳам талаб этилади. Бундан келиб чиқадики, лаборатория синовларида самарадорлигига қарамай, уларни мавжуд вакциналар ўрнига қўллаш мумкин эмас.