Россия сўнгги 24 соат ичида 550 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 3 та зенит мудофаа тизимини йўқотди

0

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия армияси учта ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 16 та танк, битта самолёт ҳамда битта кўп отишга мўлжалланган ракета тизимидан ажралди. Шунингдек, 550 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини йўқотди. Тафсилотларда келтирилишича энг катта йўқотишлар Краматорск ва Донецк уруш жабҳаларига тўғри келмоқда. Шу пайтгача, Россия кучлари Одесса вилоятига Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе дронлари билан ҳужум қилди. Бироқ, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уларнинг барчаси муваффақиятли уриб туширилган.