Шоколад терини ва юрак-қон томирни мустаҳкамлайди

0

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

– Қора шоколад таркиби камида 70 фоиз какаодан иборат бўлса, соғлиқ учун жуда фойдали. Бу, шунингдек, терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилиш ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.

– Шоколад таркибидаги антиоксидантлар теримиздаги коллагенни ҳимоя қилади. Шунинг учун тери узоқ вақт давомида мустаҳкам ва ёрқин бўлиб туради.
Статистикага кўра, ҳафтада беш марта шоколад истеъмол қиладиган инсонларнинг терилари истеъмол қилмайдиганларга қараганда текис ва нозик бўлади!
Бундан ташқари, миокард инфаркти, инсультни олдининг олади, хотирани мустаҳкамлайди, эрта қаришдан ҳимоя қилади.

Суткалик меъёр: 50 гр

«Соғлом ҳаёт»